Ўзбекистонда 2024 йилдан давлат олий таълим муассасаларининг барча курс талабалари ётоқхонага жойлашиш учун онлайн ариза топшириши мумкин бўлади. Ҳозирча бундай имконият фақат 1-курс талабаларида бор. «Газета.uz» улар учун Ягона портал орқали ариза топшириш йўриқномасини тайёрлади.
Олий таълим вазирлиги пойтахтда 48,9 минг талабанинг турар жойга эҳтиёжи мавжудлиги, улар ижара шартлари асосида хусусий хонадонларда яшаётганини маълум қилди. Шунингдек, ётоқхонадан жой берилмаган, пойтахтда уйи, яқин қариндоши бўлмаган ва ижара уйи ҳам аниқ бўлмаган 25 минг талаба бор.
2023/2024 ўқув йилида 1-курс талабалари, 2024/2025 ўқув йилидан эса барча курс талабалари учун давлат ОТМ ётоқхонасига жойлашиш онлайн амалга оширилади.
Тошкентда ётоқхона муаммосига дуч келган талабалар учун Tashkent Index савдо мажмуасида 10 минг ўринли ётоқхона ташкил этилиши айтилганди. Ҳозирда талабалар ётоқхоналарга кўчишни бошлаган ва бу ерда ҳаёт қайнамоқда. «Газета.uz» мухбирлари Миролим Исажонов ва Мадина Аъзам репортаж тайёрлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг